close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
20.02.2024 19:11

Муржиъалар ким?

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом

Муржиъалар оқимидир. «Муржиъа» лафзи масдаридан олинган бўлиб «орқага ташлаш» ва «кечиктириш» маъноларида келади. Муржиъаларнинг фосид ақийдада ва ботил назарияда эканликларига Қуръони Каримда далиллар бор. Улар ана шу далилларни орқага ташлаб, эътиборга олмаганлари учун муржиъа деб номланди.

21.09.2023 21:33

Мишкот Ал-Масобихдан ҳадис

Мақола жойлаштирилган бўлим: Ислом

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам атрофларида саҳобаларидан бир жамоа турганида: «Аллоҳга ҳеч нарсани шерик қилмаслик, ўғрилик қилмаслик, зино қилмаслик, болаларингизни ўлдирмаслик, ичингиздан бўҳтон тўқиб чиқармаслик ва маъруф ишда осий бўлмасликка менга байъат қилинг. Ким буларга вафо қилса, унинг мукофоти Аллоҳнинг зиммасидадир. Ким ўшалардан бирор нарсани қилиб қўйиб, дунёда жазога тортилса, бу унга каффоратдир. Ким ўшалардан бирор нарсани қилиб қўйсаю, сўнгра дунёда Аллоҳ уни яширган бўлса, бу Аллоҳга ҳаволадир: хоҳласа уни афв қилади, хоҳласа жазолайди», дедилар. У зотга ана шунга байъат қилдик» (Муттафакун алайу).

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase